Шольц Украинага кўпроқ сармоя киритишга чақирди
Олам
−
12 Декабрь
276Кеча, 11 декабрь Германия федерал канцлери Олаф Шольц Германия-Украина иқтисодий форуми очилиш чоғида немис компанияларини Украинага кўпроқ сармоя киритишга чақирди. Бу ҳақда “Ukinform” хабар берди.
Шольц Украинага инвестицияларни “Европа Иттифоқининг келажакдаги аъзосига сармоя” деб баҳолаган.
“Агар сиз бугун ва келгуси йилларда Украинага сармоя киритсангиз, демак, сиз Европа Иттифоқининг бўлажак аъзосига сармоя киритасиз", деган у.
Шунингдек, у Германия ва Украина ўртасидаги биринчи қўшма корхоналар мудофаа саноатида аллақачон пайдо бўлганини қўшимча қилган.
“Менимча, бу динамик равишда давом этиши керак”, деган Шольц.
Канцлернинг сўзларига кўра, урушдан кейин Европа Украинадаги иқтисодий ўсиш суръатлари ва ривожланиш имкониятларини кўриб чиқади.
Унинг таъкидлашича, Германия иқтисодиёти ушбу муваффақиятли қадамларида катта роль ўйнайди ва катта фойда кўради.
Умумий олганда, Украинада 2000 га яқин немис компанияси ишлайди. Канцлер Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишидан олдин ҳали кўп йўл босиб ўтиши кераклигини таъкидлаган.
Шунингдек, у нутқи давомида Украинага 70 миллион евро миқдорида қўшимча “қиш” ёрдами ажратилишини эълон қилган. Бу ёрдам кичик иссиқлик электр станциялари, қозонхоналар, генераторлар ва қуёш тизимларининг ишлашини қўллаб-қувватлаш учун.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киев расмийлари украиналик қочқинларнинг Германияда иш топишида ёрдам бермоқчилиги хабар қилинганди.