Украина қочқинларга Германияда иш топишда ёрдам бермоқчи
Олам
−
06 Декабрь
1610Киев расмийлари украиналик қочқинларнинг Германияда иш топишида ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц 4 декабрь куни ntv телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг айтишича, Украина Президенти Владимир Зеленский канцлерга Германия ва Польшада қочқинларга ишга жойлашиш ёки ўз ватанларига қайтишга ёрдам берадиган Украина органларини яратишга ёрдам бермоқчи эканлигини айтган.
“Биз бу йўналишда ҳамкорлик қила оламиз”, деган Шольц.
“Reuters”га кўра, Германиядаги миллиондан ортиқ қочқиннинг кўпи бу мамлакатда иш топмаган. Шу билан бирга, Киев расмийлари ҳарбий хизматга яроқли эркакларни ватанига қайтаришдан манфаатдор.
Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина Президенти Владимир Зеленский 29 ноябрь куни телефон орқали суҳбатда Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришни муҳокама қилганди. 2 декабрь куни эса, Германия канцлери Украинага ташриф билан борганди. Шунингдек, Олаф Шольц Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг ўт очишни тўхтаган тақдирда немис тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни истисно этмаслик ҳақидаги таклифига қарши эканини айтган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15