ССВнинг мактабларни очиш бўйича талаби Адлия вазирлигида тасдиқланди. Унда нималар белгиланди? (рўйхат)

Жамият 11400
image

Ўзбекистонда 14 сентябрдан умумий ўрта таълим мактаблари очилиши кутилмоқда. Мактабларда карантин сабаб дарс соатлари қисқартирилиши ҳам режада бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мактабларда дарс машғулотлари 3 сменада ташкиллаштирилиши мумкин ва сўнгги смена соат 17:30 гача тегаши керак. Бу ҳақда вазирлик ишлаб чиққан “Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар”да белгиланган. Бу ҳужжат Адлия вазирлиги экспертизасидан ўтказилиб, тасдиқланган.

Мазкур ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларда хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган.

Ҳужжатда, қуйидагилар назарда тутилган:

• машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17:30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;

• пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, консертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;

• барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;

• мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари, масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади;

• “эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспансердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;

• Ниқоб ва респираторсиз мактабга киришга рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;

• синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;

• пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;

• юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар-мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.

Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳамда тиббиёт ходимлари сентябрь ойининг охиригача грипп вирусига қарши эмланиши белгиланган. Шу қаторда тиббиёт ходимлари ҳам эмланиши керак.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 386
Рейтинг: 3
t
×