Нигерда Президент ағдарилгани эълон қилинди (видео)
Олам
−
27 Июль 2023
8745Нигер ҳарбийлари мамлакат Президенти Муҳаммад Базумнинг лавозимидан четлатилганини ва бугундан бошлаб мамлакат чегаралари ёпилганини эълон қилди. Бу ҳақда ҳарбийларнинг миллий телевидение орқали берган баёнотига асосланиб, “Reuters” агентлиги хабар берди.
“Давлат чегаралари ёпилди, бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати эълон қилинмоқда”, дейилади исёнчи ҳарбийлар баёнотида.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Базум ўз қароргоҳида президент гвардияси ходимлари томонидан қўлга олинган. Президент гвардияси генерали Умар Чиани бошчилик қилмоқда.
Манбага кўра, Базум сўнгги кунларда Чианини ўз лавозимидан четлатишга уринган. Чиани эса бу лавозимда Нигернинг аввалги президенти Махамаду Иссуфу давридан бери ишлаб келган.
Ўз навбатида, Нигер армияси президент гвардиясининг ҳаракатларини қўллаб-қувватламаган ва исёнчиларга ультиматум қўйди. Исёнчилар эса президент қароргоҳини тўсиб қўйган ва давлат раҳбарини қўйиб юборишдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 июль куни Нигерда ҳарбий тўнтариш содир бўлган, мамлакат Президенти Муҳаммад Базум исёнчилар томонидан қўлга олингани, Мудофаа вазири эса бедарак йўқолгани айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь