Нидерландиялик машҳур футболчи БААда ҳибсга олинди

Спорт

image

“Спартак” футбол клубининг нидерландиялик ҳужумчиси Квинси Промес Нидерландия прокуратураси талабига биноан Дубайда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Нидерландия прокуратураси матбуот котиби Туша Эссед маълум қилди.

“Мен Промес ҳибсга олинганини тасдиқлайман”, дейди Эссед

Нидерландия прокуратурасига кўра, Дубайда “Москвада яшовчи 32 ёшли эркак” қўлга олинган. Унинг исми кўрсатилмаган. Ҳозирда прокуратура унинг экстрадициясини талаб қилмоқда.

“Қўлга олинган шахс Дубайдаги ҳашаматли меҳмонхонада яшаган. У икки давлат расмийларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳибсга олинди”, дейилади прокуратура ахборотида.

Маълум бўлишича, 29 февраль куни Дубай полицияси Промесни Ал-Мактум халқаро аэропортида назоратдан ўтаётганда қўлга олган ва у полиция бўлимига олиб кетилган.

14 февраль куни Амстердам округ суди Промесни гиёҳванд моддалар контрабандасида айбдор деб топди ва олти йилга озодликдан маҳрум қилди. Кейинчалик Промес халқаро қидирувга берилди. Промеснинг адвокатлари қарор устидан Амстердам апелляция судига шикоят қилди. Амстердамда футболчига қарши яна бир иш кўриб чиқди.

Гап шундаки, Промос амакиваччасига пичоқ билан ҳужум қилган. 2023 йил 19 июнь куни Амстердам округ суди футболчини айбдор деб топиб, бир ярим йилга озодликдан маҳрум қилди ва қариндошига товон пули тўлашга мажбур қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нидерландия Спартак Квинси Промес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made