Нидерландияда аҳоли сонининг ўсиши секинлашмоқда

Олам

image

2020 йилнинг биринчи чорагида Нидерландия аҳолиси 15 500 кишига кўпайди. Бу 2019 йилнинг биринчи чорагига қараганда тахминан 8 500 кишига кам. Бу ҳақда 29 апрель куни Марказий статистика бюроси маълум қилди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ўсишнинг пасайиши қисман коронавирус инқирозга боғлиқ. Касалликнинг тарқалиши сабабли, ўлим даражаси туғилиш кўрсаткичидан 3000 кишига кўп бўлган. Марказий статистика бюроси апрель ойида ҳам ўлим даражаси туғилишдан юқори бўлишини тахмин қилмоқда.

Шунга қарамай, мамлакат аҳолиси секин бўлса ҳам ўсиб бормоқда, чунки мамлакатга кираётганлар сони уни тарк этаётганларнинг сонидан ошиб кетган. Ушбу факт, шунингдек, коронавирус билан боғлиқ. Чунки, ҳозирда нидерландиялик муҳожирларнинг катта оқими ўз ватанларига қайтишмоқда.

Умуман олганда, Марказий статистика бюроси коронавирус туфайли иммиграция камайишини башорат қилмоқда. Бироқ, ушбу ҳисоб учун якуний хулоса фақат апрель ойи учун маълумотлар олинганидан кейин амалга оширилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нидерландияда коронавирус билан боғлиқ 39 316 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 4 795 нафари эса вафот этган. Соғайганлар ҳақида маълумотлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Нидерландия Коронавирус Нидерландияда Аҳоли сони

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг