Ниҳоят расман: Зеленский Украинанинг қарши ҳужумга ўтганини эълон қилди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат қўшинлари қарши ҳужумга ўтганини эълон қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди

Қайд этилишича, Зеленский ҳозирда Украинада бўлиб турган Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан учрашувда бу ҳақда айтган. 

"Украинада тегишли қарши ҳужум ва мудофаа ҳаракатлари бўлиб ўтмоқда. Бироқ қайси босқичдалиги ҳақидаги тафсилотларга тўхталмайман. Ўйлайманки, биз буни албатта ҳис қиламиз”, деган у. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи охирида Украина Президенти девони раҳбари Михаил Подоляк мамлакатнинг узоқ кутилган қарши ҳужуми бошланганини айтганди. Бироқ у билан деярли бир пайтда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Алексей Данилов BBC нашрига берган интервьюсида мамлакат қарши ҳужумга тайёрлигини айтган. Кеча, 9 июнь куни эса Россия Президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишига борганида журналистлар саволига жавоб бераётиб Украинанинг қарши ҳужуми бошланганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина қарши ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг