Неймар Бразилия терма жамоасига киритилмади
Спорт
−
10:20 905 1 дақиқа
Карло Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штаби Бразилия терма жамоасининг март ойидаги халқаро танаффус учун йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар берди.
Маълум бўлишича, сўнги ўйинларда яхши формада бўлиб турган ва бир қатор ОАВ томонидан йиғинга жалб қилиниши кутилган Неймар таркибдан четда қолди. Бу “Сантос”нинг юлдузи учун мундиалга борувчи таркибдан жой олиш учун сўнги имкониятлар бир бўлиши мумкин эди, сабаби шундан сўнг халқаро танаффус йўқ. Энди жамоалар фақат Жаҳон чемпионати олдидан йиғилади.
Бразилия терма жамоаси март ойидаги йиғин доирасида АҚШда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Улардан бир жорий йилнинг 26 март куни Францияга, 31 март куни эса Хорватияга қарши бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун сафар либосларини тақдим этган эди.
Live
Барчаси