Nexia-3 бетон тўсиқни ёриб юборган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
07 Июль 2021 10579 1 дақиқа
Наманганда Nexia-3 русумли автомобиль бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 7 июль куни Косонсой – Наманган йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган, унинг ёнидаги йўловчи эса оғир аҳволда жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Nexia-3 русумли автомобиль ҳаракатланиб келаётган йўлидан чиқиб кетиб, 2.5 метрли бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида бетон ёрилиб кетган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь