Netflix “Special one” ҳақида фильм суратга олди

Спорт

image

Фильмлар ва телесериаллар стриминг хизмати билан шуғулланувчи Американинг Netflix компанияси 2025 йилда португалиялик мураббий Жозе Моуриньо ҳақидаги ҳужжатли фильмни тақдим этади. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, фильмда мутахассиснинг футболдаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, кинодан Моуриньо ва унинг қўл остида ўйнаган футболчилар билан суҳбатлар ўрин олган.

Маълумот учун, мутахассис фаолияти давомида “Челси”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Порту” ва “Интер” каби клубларга устозлик қилган. Унинг охирги жамоаси Римнинг “Рома” клуби бўлди. Мураббий ҳозирда ишсиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 61 ёшли мутахассис фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкинлиги хабар қилинганди.

Ҳозирда мутахассис хизматларига Истанбулнинг “Фенербахче” клуби қизиқиш билдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Моуриньо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг