Моуриньо Туркияда иш бошлаши мумкин

Спорт

image

Ҳозирда ишсиз юрган португалиялик мураббий Жозе Моуриньо фаолиятини Туркия клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.

Манбага кўра, мутахассис хизматларига Истанбулнинг “Фенербахче” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этиш жоиз, “Special one”нинг охирги иш жойи Италиянинг “Рома” клуби бўлди. У қишда Рим клубини тарк этди. Европада Жозени “Челси”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Порту” ва “Интер” клубларидаги фаолияти билан яхши билишади.

Маълумот учун, Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида 29 та турдан сўнг “Фенербахче” турнир жадвалида 76 очко тўплаб, 2-ўринда бормоқда. 1-ўринни банд этган “Галатасарой” ҳисобида эса 78 очко мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Моуриньо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг