Netflix Роналдунинг севгилиси ҳақида сериал суратга олди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Netflix компанияси футболчи Криштиану Роналдунинг севгилиси сифатида танилган испаниялик модель Жоржина Родригес ҳақида сериал суратга олди. Бу ҳақда моделнинг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди. У “Мен, Жоржина” деб номланади.  

“Бу муқовалар, ҳикоялар ва қизил йўлак ортида яширинган нарса. Барча қисмлар 27 январь куни тақдим этилади”, деб ёзган
Жоржина. 

Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес 2016 йилдан бери учрашиб келади, лекин ҳалигача муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамламаган. 2017 йилда уларнинг қизи Алана дунёга келган. Ҳозирда юлдузли жуфтлик 2022 йилнинг ёзида туғилиши керак бўлган эгизакларни кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

сериал Жоржина Родригес

Баҳолаганлар

701

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made