Нетаньяху “Йил одами” бўлиши мумкин
Олам
−
10 Декабрь
5037“Time” журнали 2024 йил учун “Йил одами” номига даъвогарларни маълум қилди. Улар орасида Дональд Трамп, Илон Маск ва Биньямин Нетаньяху ҳам бор.
12 декабрь куни “Time” журнали “Йил одами” номини маълум қилади. Бугун, 10 декабрь нашр ушбу номга даъвогарларнинг қисқа рўйхатини тақдим этди. Рўйхат билан қуйида танишинг:
Камола Ҳаррис америкалик сиёсатчи ва адвокат. У Президент Жо Байден даврида 2021 йилдан бери Қўшма Штатларнинг вице-президенти сифатида ишлаб келмоқда. У 2024 йилги президентлик сайловларида демократлар партиясидан номзод бўлиб, АҚШнинг йирик сиёсий партияси томонидан президентликка кўрсатилган иккинчи аёл бўлди.
Кетрин Элизабет Миддлтон Британия қироллик оиласининг аъзосидир. У Британия тахтининг меросхўри, Уэльс шаҳзодаси Уилямга турмушга чиққан.
Илон Маск Tesla компанияси бош директори ҳисобланади. У 2022 йилда илгари Twitter деб номланувчи ижтимоий медиа платформасини сотиб олиб, 2023 йилда уни X деб ўзгартирди. Forbes маълумотларига кўра, Маск 2024 йил дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида қайтадан биринчи ўринга чиқиб олди.
Юлия Навальная россиялик жамоат арбоби ва сиёсатчи Алексей Навальнийнинг аёли. Навальний ҳаётлигида у бир қатор оммавий ахборот воситаларида “Россия мухолифатининг биринчи хоними” сифатида тилга олинган.
Биньямин Нетаньяху Исроилнинг амалдаги Бош вазири. Халқаро жиноий суд (ХЖС) Нетаньяхуни ҳибсга олиниши тўғрисида ордер берган. Қарор 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача содир этилган "инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари” туфайли қабул қилинган.
Жером Пауэлл америкалик ҳуқуқшунос, 2018 йилдан бери АҚШ Федерал резерв тизими раҳбари бўлиб, ҳам Трамп, ҳам Байден маъмуриятида ишлаган. У икки марта 2019 ва 2020 йилларда "TIME100" рўйхатида бўлган.
Клаудия Шейнбаум Мексиканинг биринчи аёл Президенти сифатида қасамёд қилиб тарихга кирди. У мамлакатнинг 200 йилдан ортиқ мустақиллик давридаги биринчи яҳудий етакчисидир.
Дональд Трампнинг 2024 йилдаги ғалабаси кўп жиҳатдан тарихни яратмоқда. У АҚШ тарихидаги энг кекса президент ҳисобланади.
Марк Цукерберг америкалик медиа магнат, "Meta" компанияси бош директори ва назорат қилувчи акциядори ҳисобланади. Forbes маълумотларига кўра, Цукербернинг бойлиги 210 миллиард долларга етган ва у дунёдаги тўртинчи энг бой одамга айланган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда “Time” журнали талқинига кўра “Йил одами” номига даъвогарлар орасида Гаагадаги Халқаро жиноий суд ҳибсга олиш бўйича халқаро ордер берган Россия Президенти Владимир Путин ҳам бор эди. Бироқ охир-оқибат америкалик поп юлдузи Тейлор Свифт 2023 йилда “Йил одами” деб топилди.
Маъруфалиева Моҳимбегим
LiveБарчаси