Нега коронавирус Африкада авж олмаяпти? Сабаблар маълум қилинди

Саломатлик 21796
image

Коронавирус билан боғлиқ кўплаб сирлар мавжуд ва улардан бири Африкада ҳайратланарли даражада паст ўлим кўрсаткичидир. Бу ҳақда Даниянинг “Berlingske“ нашри маълум қилди.

1,2 миллиард аҳолиси бўлган Африкада коронавирус туфайли ўлим ҳолатлари АҚШда бир кунлик ўлим ҳолатига қараганда камроқ қайд этилган. Аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, Африкада коронавирусдан Данияга қараганда 70 баравар кам одам нобуд бўлган.

Муаллифининг сўзларига кўра, ушбу ҳодисага пессимистик ва оптимистик тушунтиришлар берилиши мумкин. Эҳтимол, ўлганлар шунчаки ҳисобга олинмайди. Балки бу иқлим, карантин ёки силга қарши вакцина сабабдир.

Африкалик дала эпидемиология тармоғининг директори доктор Симон Антара, Африкадаги ҳолатга осонликча тушиши мумкин бўлган оптимистик версиясига мойил бўлганлардан биридир.

Эпидемиологнинг сўзларига кўра, Африка ва Европада коронавирусдан вафот этганлар сонини таққослашда аҳамият бериш керак бўлган омиллардан бири бу ёшдир. Африка аҳолисининг атиги 2 фоизи 65 ёшдан катта. Италияда бу кўрсаткич 23 фоизни ташкил қилади.

“Биз фалокат бўлишини истисно қилмаслигимиз кера. Аммо ҳозир мен оптимистман, эҳтиёткор оптимист“, дейди Симон Антара.

Февраль ойида Билл Гейц вирус қитъанинг энг қашшоқ ва энг зич жойлашган ҳудудларида тарқалганда, Африкада миллионлаб одамлар нобуд бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. Бироқ, Microsoft асосчисининг ушбу прогнози ҳали ҳам амалга ошмади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 7 май куни Африкада коронавирус инфекциясининг аниқланган ҳолатлари сони 51 239 ни ташкил этган, 2006 нафар одам вафот этган.17 мингдан ортиқ киши эса тузалган.

Касалликнинг энг кўп сони Жанубий Африка (7808), Миср (7588), Марокаш (5382), Жазоир (4997) ва Нигерияда (3145) аниқланди. Энг кўп ўлим ҳолатлари Жазоир (476), Миср (469) ва Марокашда (182) қайд этилди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 802
Рейтинг: 3
t
×