Африкаликларда коронавирусга қарши иммунитет борми? Уганда бунга аниқлик киритди
Олам
−
04 Май 2020
7848Уганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, африкаликларнинг янги турдаги коронавирус иммунитети тўғрисидаги миш-мишлар CОВИД-19 тарқалишига қарши курашга халақит бермоқда. Вазирликнинг таъкидлашича, ушбу гап сўзлар мутлақо асоссиз.
Таъкидланишича, Африка давлатларида қитъа аҳолисида коронавирусга қарши иммунитет борлиги ҳақидаги ёлғон маълумот тарқалган. Бунга сабаб қилиб ушбу қитъада касалликни секин тарқалаётгани кўрсатилган. Уганда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига кўра, африкаликларнинг коронавирусга қарши махсус иммунитети тўғрисидаги миш-мишларнинг тарқалиши мамлакат аҳолисини инфекцияни олдини олиш қоидаларига амал қилишини сусайтиради. Бу касаллик тарқалишига қарши курашга халақит беради.
"Биз бундай тасдиқланмаган назарияларга эътибор қаратмаслигимиз керак. Бу гап миш-мишларга ишониш инфекциянинг ўчоқларини яратиш хавфини вужудга келтиради", дейди вазирлик вакили Диана Атвайн.
Аввалроқ, Африканинг бир мамлакати коронавирус устидан ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Угандада коронавирус билан боғлиқ 88 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 52 нафари соғайган. Мавжуд беморлар сони 36 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь