Нега қурилишга мумкин-у, ресторанга йўқ? Адлия вазирлиги жавоб берди

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 апрелдаги қарори билан карантин вақтидаги қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш  ташкилотларини фаолиятини давом эттириш, шунингдек, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш (бошлаш)га рухсат берилди.

Қарорга акс садо ўлароқ, ресторан ва кафе бизнеси вакиллари бизга ҳам рухсат беринглар, биз ҳам ишимизни давом эттирсак бўладими, деб чиқишди. Бу саволга бугун, 18 апрель куни Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева брифинг вақтида жавоб берди.

“Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

Карантин ҳолатини инобатга олишингизни сўраймиз. Ресторан, кафе ва бошқаларни фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинишига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Шунингдек, уларнинг фаолияти касалланиш сони ортишига олиб келиши мумкин”, деди Севара Ўринбоева.

Аввалроқ, Ўзбекистонда кучайтирилган карантин чоралари 10 майга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Афни вақтгача вирус юқтирганлар 1469 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 194 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг