Нега бизда оилавий ажримлар кўп?
Интервью
−
07 Октябрь 2019
13150Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анаъналаримизга, қадрият, ўзаро ҳурмат каби авлоддан авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз. Бироқ, анъана, қадрият, кесалару маҳалла бўлса ҳам ажримлар борасида ортда қолаётганимиз йўқ.
2019 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 104 минг 200 та янги оила тузилган бўлса, уларнинг 16 мингтаси ажралишгача ети борган. Хўш, нега бизда ажрим кўп? Бу савол билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхоновага микрафон тутдик.
“Бу глобализациянинг энг оғир таъсирларидан биттаси. Дунё ҳамжамиятининг кўплаб вакиллари Ўзбекистонга келганида, уларнинг на иқтисодиётимизга, на қишлоқ хўжалигимизга ҳаваси келади. Улар эътироф этадиган ва ҳайратга соладиган биттагина нарса бор. У ҳам бўлса оила қадриятлари. Ўзбекнинг оила қадриятлари биз учун жуда ҳам қимматли деган фикрларни эшитганман. Сизларда ота-онага ҳурмат, оилани сақлаб қолишга интилиш кучли, деган фикрлари ҳақиқатан ҳам бизнинг қадриятларимиз кучли эканини яна бир бор менга исботлаб берди. Лекин биз глобализациянинг салбий таъсирига бўш келиб қоляпмиз. Европада ажримлар 70%гача етган мамлакатлар бор. Кореядаги ҳамкасбларимизнинг айтишича, у ерда ҳам ажримлар 75%ни ташкил этмоқда. Аёллар оиладан кўра карьерага қизиқиши, иложи бўлса фарзандларни камроқ туғиши, масалан, ё битта фарзанд, ё умуман фарзандсиз ўтиши бунинг омиллари. Кореялик ҳамкасбининг айтишича, аёлларнинг оиладан кўра ишга меҳри кўпроқ.
Ватанпарварликнинг биринчи босқичи – бу оила. Чунки, Ватан тушунчаси оила билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учу у оилада шаклланиши керак.
Франциялик аёллар менга айтишган эди: 60 ёшга тўлишдан жуда қўрқамиз. Чунки, 60 га яқинлашсак, фарзандларимиз бизни қариялар уйига топширишни кун тартибига қўйиб қўяди. Шунинг учун биз оила қадриятларимизни тиклашимиз учун ҳақиқий кенг кўламдаги ишларни бошлашимиз керак.
Бугун ажралиш даражасига келган оилаларда қиз тарафнинг онасига “сўрамаганмидингиз қандай оилага қиз бераётганингизни”, деган савол билан мурожаат қилсак, “кўзим кўр экан, ҳеч кимдан сўрамабман, келиб ўғлини мақтайверганига бериб юбораверибман” деган жавобни оламиз. Бундай гаплар бизнинг қадриятларимизда йўқ”, дейди Боситхонова.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова билан интервьюни тўлалигича QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси