“Нефтчи” таниқли икки футболчини ўз сафига қўшиб олди

Спорт

image

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўзбекистонлик таниқли футболчилар Жамшид Искандаров ва Жамшид Болтабоев билан шартнома тузди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, ўтган мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган ҳар икки футболчи ҳам янги мавсумда Фарғона клуби сафида тўп тепади.

Маълумот ўрнида, Жамшид Искандаров 1993 йилда Урганч шаҳрида туғилган. Жамшид Искандаров  профессионал футболдаги фаолиятини Самарқанднинг “Динамо” клубида бошлаган. Кейинчалик Тошкентнинг “Пахтакор” ва “Локомотив”, Жанубий Кореянинг “Сеонгнам” жамоаларида тўп сурган. Болтабоев эса 1996 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. “Пахтакор” футбол академиясида таҳсил олган ёш футболчи фаолиятини Ўзбекистоннинг “Пахтакор”, “Сўғдиёна” ва “Навбаҳор” каби гранд жамоаларида олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Нефтчи” Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Фаррух Сайфиев ва таниқли футболчи Икром Алибоевни ўз сафига қўшиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нефтчи Жамшид Искандаров Жамшид Болтабоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг