“Нефтчи” Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди
Спорт
−
06 Январь
1430Фарғонанинг “Нефтчи” клуби қишки трансферлар ойнасида ҳимоячи Фаррух Сайфиев ва дарвозабон Элдор Суюнов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, фарғоналиклар янги мавсум олдидан таркибни сезиларли даражада кучайтиришни мақсад қилган. Клуб шунинг учун бир қатор номдор футболчилар билан сафини кучайтиришда давом этади.
Ҳозирга келиб фарғоналиклар Аброр Исмоилов, Владимир Йовович, Зоран Марушич, Йован Жокич, Муҳаммадали Ғиёсов, Икром Алибоев ва Шоҳруҳ Гадоев каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.
Маълумот ўрнида, Сайфиев фаолияти давомида “Нефтчи”га қадар “Машъал“, “Насаф“, “Пахтакор“, “Навбаҳор“ каби клубларда тўп тепган. У ўтган мавсумни наманганликлар сафида ўтказди. 33 ёшли ҳимоячининг нархи “Transfermarkt” порталида 350 минг еврога баҳоланган.
Элдор Суюнов эса “Насаф”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” клубларида фаолият олиб борган. У ҳам ўтган мавсумни Наманган жамоасида ўтказди. 33 ёшли дарвозабоннинг нархи “Transfermarkt” порталида 50 минг евро этиб белгиланган.
LiveБарчаси
07 Январь