Назарбоевнинг жияни яна бир муддат қамоқда қоладиган бўлди
Олам
−
13 Май 2022
3667Нур-Султоннинг (Қозоғистон) ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди республиканинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулини қамоқда сақлаш муддатини бир ойга узайтирди. Бу ҳақда
суд матбуот хизмати хабар берди.
У жорий йилнинг 13 март куни Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш хизмати томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва “Казахтелеком” АЖ маблағларини ўзлаштиришда гумон қилиниб қўлга олинган. Таъкидланишича, Сатибалдиулининг давлат хавфсизлигига путур етказувчи бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
15 март куни Нур-Султон шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди Сатибалдиулини икки ойга қамоққа олишга рухсат берган.
“12 май куни Нур-Султон шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди гумонланувчи Қайрат Сатибалдиулига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси муддатини бир ойга узайтирди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, суд Нурсултон Назарбоевнинг қудаси, набираси Ойсултоннинг қайнотаси, тадбиркор, республика Миллий паралимпия қўмитаси президенти Қайрат Бўранбоевни ҳибсга олиш муддати узайтирилганини маълум қилди.
“10 май куни Нур-Султон шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди гумонланувчи Қайрат Бўранбоевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш муддатини бир ойга узайтирди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Бўранбоев жорий йил март ойи ўрталарида квазидавлат секторида катта миқдорда маблағларни ўзлаштириш бўйича жиноий тергов доирасида қўлга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь