Назарбоевнинг жанозасида Бош вазир ҳам қатнашди

Олам

image

Олмаота вилояти Шамалган қишлоғида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоеевнинг укаси Болат Назарбоевни сўнгги манзилга кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, марҳумнинг уйига, шунингдек, қабристонга олиб борувчи йўллар тўсилган, одамлар ўтказилмаган, йўлларда полиция навбатчилик қилган. 

Дафн маросимига Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов келган. 

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоев оламдан ўтди. У 70 ёшда эди. Биринчи президент матбуот котиби Болат Назарбоевнинг ўлимига узоқ давом этган касаллик сабаб бўлганини айтди. 

Ноябрь ойи бошида Болат Назарбоев Олмаота шифохоналаридан бирига ётқизилгани маълум бўлди. Унинг аҳволи барқарор эканлиги қайд этилди. 

Болат Назарбоевда 2015 йилда хавфли ўсма (буйрак карсиномаси) аниқланган. Кейин трансплантация амалга оширилган. Касаллик прогрессив оғир қандли диабет билан мураккаблашган. 2021 йилда шифокорлар яна бир ташхисни – ҳалқум саратонини қўйган. 2021 йил 29 июль куни Германияда Қозоғистон Биринчи Президентининг укаси ҳалқумни олиб ташлаш бўйича операция қилинган, шундан сўнг кўплаб асоратлар пайдо бўлган. Сентябрь ойида сепсис ва тромбоз ривожланиб, унинг аҳволи оғирлашган. У комага тушган ва клиник ўлимдан омон қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Болат Назарбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг