Биринчи президентнинг укаси вафот этди

Олам

image

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоев вафот этди. Бу ҳақда биринчи президент матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди.

“Узоқ давом этган хасталикдан сўнг Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Абишевич Назарбоев 70 ёшида вафот этди”, деб ёзади у Х ижтимоий тармоғида.

Дастлабки маълумотларга кўра, Болат Назарбоевнинг юраги тўхтаб қолиши ташхиси билан жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрилган тиббий ёрдам чораларига қарамай у вафот этган.

Болат Назарбоев жойлашган шифохонага кўра, ўлим бугун, 13 ноябрь куни соат 09:51 да содир бўлган.

Болат Назарбоев – Нурсултон Назарбоевнинг укаси. Очиқ манбаларга кўра, у "Ақлли авлод" хайрия жамоат фондининг асосчиси, BN Invest холдинг раҳбари бўлган.

Болат Назарбоевда 2015 йилда хавфли ўсма (буйрак карсиномаси) аниқланган. Кейин трансплантация амалга оширилган. Касаллик прогрессив оғир қандли диабет билан мураккаблашган. 2021 йилда шифокорлар яна бир ташхисни – ҳалқум саратонини қўйган. 2021 йил 29 июль куни Германияда Қозоғистон Биринчи Президентининг укаси ҳалқумни олиб ташлаш бўйича операция қилинган, шундан сўнг кўплаб асоратлар пайдо бўлган. Сентябрь ойида сепсис ва тромбоз ривожланиб, унинг аҳволи оғирлашган. У комага тушган ва клиник ўлимдан омон қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Болат Назарбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг