Назарбоевнинг укаси ва келини “рейдерлик”да гумонланяпти – ОАВ

Олам 7820
image

Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоев ва унинг собиқ рафиқаси Майра Қурмангалиевага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда “КазТаг” хабар берди.

“17 июнь куни Олма-ота шаҳар иқтисодий тергов департаменти томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 249-моддаси 1-қисми (босқинчилик) билан жиноят содир этиш ҳолатлари бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди”, деган мамлакат Бош прокуратураси нашр сўровига жавобан.

Маълумот учун, жорий йилнинг 20 июнь куни таниқли қозоғистонлик журналист Михаил Козачков Болат Назарбоев ва унинг собиқ рафиқасига қарши жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берди. Кейинроқ Молиявий мониторинг агентлиги (ММА) Нурша Какеновдан “Каруан” МЧЖ босқинчилик йўли билан олиб қўйилгани ҳақида ариза тушганини тасдиқлаб, аризачининг далиллари текширилаётганини маълум қилган, бироқ тергов бошланиши ҳақида сўз очилмаган.

14 июль куни Олма-отада таниқли бизнес тузилмаларини эгаллаб олиш бўйича босқинчилик гуруҳлари фаолияти тўхтатилгани маълум бўлди. ММА маълумотларига кўра, “жиноятчилар мамлакатдаги таниқли тадбиркорларнинг бизнесини зўравонлик, таҳдид ва шантажни қўллаш орқали ўз мулкларига айлантирган”. Шундан сўнг, ОАВ Олма-отада босқинчилар иши бўйича ҳибсга олиниш Болат Назарбоев билан боғлиқ экани ҳақида хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Болат Назарбоев ва куёвига алоқадор ноқонуний майнинг (криптовалюталарни ишлаб чиқарувчи фермалар) компаниялари аниқланганди. 

Қайд этилишича, мамлакатдаги 55 та майнинг компаниялар фаолиятига чек қўйилган. Чунки улар ўз фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли органни хабардор қилмаган. Бундан ташқари махсус иқтисодий зоналардаги энергия манбаларига техник шартларни бажармасдан, ноқонуний уланган. Шунингдек, солиқ ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 188
Рейтинг: 3
t
×