Собиқ президент жиянининг мол-мулки текширилмоқда – Бош прокуратура
Олам
−
24 Октябрь 22982 2 дақиқа
Бош прокуратура Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Болат Назарбоевнинг ўғли Нурбол Назарбоевнинг мол-мулкини текширмоқда. Бу ҳақда Бош прокурор Берик Асилов парламент сўровига жавобан маълум қилди.
24 сентябрь куни парламент депутати Ринат Зайит судлар томонидан Нурбол Назарбоевдан 57 миллиард тенге маблағ олиб қўйилгани ва унинг барча банк ҳисоблари музлатилганини айтди. Зайит, шунингдек, Болат Назарбоев ва унинг оиласи бозорларга корпоратив рейд уюштириши мумкинлигини ҳам эслатиб ўтди.
Ринат Зайит ўз сўровида Нурбол Назарбоевнинг мол-мулкини инвентаризация қилиш, ноқонунийларини аниқлаш ва давлатга қайтаришни талаб қилган.
Бош прокуратура қандай жавоб берди?
Бош прокурор Берик Асилов парламент сўровига жавобан, ноқонуний йўл билан олинган активларни қайтариш бўйича комиссия қарорига асосан 1,3 триллион тенгега тенг активларга нисбатан чора-тадбирлар кўрилганини маълум қилди. Хусусан:
- қарийб 750 миллиард тенге ва 103 миллиард тенгега тенг мол-мулк ихтиёрий равишда қайтарилди;
- яна 112 миллиард тенге мажбурий тарзда қайтарилди.
Нурбол Назарбоевга нисбатан Асилов шундай жавоб берди:
“Активларни қайта тиклаш бўйича олиб борилган ишлар натижалари қонун билан қўриқланадиган сирларни ҳимоя қилиш бўйича талабларга риоя қилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиниб борилади. Қонунга кўра, бу иш сизнинг сўровингизда кўрсатилган шахсларни ҳам ўз ичига олади. Сиз тақдим этган маълумотлар активларни ўзлаштириш, олиб қўйиш ва қайтаришга қарши курашишда инобатга олинади”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдининг қамоқ жазоси енгиллаштирилиб, етказилган зарар тўлиқ қопланиши муносабати билан қамоқ муддатининг қолган қисми озодликни чеклаш билан алмаштирилганди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь