Назарбоевнинг куёви 28,8 млн доллар жаримага тортилди

Олам

image

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёвига тегишли Caspian Oil компанияси 28,8 миллион доллар (13,7 миллиард тенге) миқдорда жарима тўлади. Бу ҳақда “Oil Capital” хабар берди. 

Собиқ президентнинг куёви Тимур Кулибоев компаниянинг якуний бенефициари ҳисобланади. Аниқланишича, Caspian Oil компанияси 2021-2022 йиллар давомида конни бурғилаш ва ишлатиш туфайли ҳосил бўлган 4,5 минг тоннадан ортиқ хавфли чиқиндиларни сақлашга рухсат олмаган. Оқибатда Кулибоевга тегишли ушбу компания Қозоғистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 328-моддаси (атроф-муҳитга йўл қўйиладиган антропоген таъсир меъёрларини бузиш) бўйича жавобгарликка тортилиб, 13,7 миллиард тенге миқдорида жарима тўлаган. Олинган маблағ Қозоғистон Миллий жамғармасига юборилган.

Қозоғистон фонд биржаси маълумотларига кўра, компания акцияларининг 100 фоизи “Joint Resources” АЖга тегишли бўлиб, унинг акциядори Назарбоевнинг куёви ҳисобланади. Кулибоев Назарбоевнинг ўртанча қизи Динара Кулибоеванинг турмуш ўртоғи.

Назарбоевлар оиласини Қозоғистондан босқичма-босқич “сиқиб чиқариш” 2022 йил бошидан бери давом этмоқда. Бу ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи ошиши сабабли мамлакатда норозилик намойишлари юзага келганидан кейин бошланди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Динара Кулибоева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибоев яна энг бой қозоғистонликлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Тимур Кулибоев куёв Caspian Oil

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made