Назарбоевнинг келини 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Остона суди Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев жиянининг собиқ рафиқаси Гулмира Сотибалдини одам ўғирлашда айбдор деб топди. У етти йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди. 

Айтилишича, Гулмира Сотибалди бир гуруҳ шахслар томонидан зўравонлик қўллаш ёки уни қўллаш таҳдиди билан жиноят содир этишни ташкил этиш ва одам ўғирлашда айбдор деб топилган.

Иш бўйича бошқа айбланувчилар – Сатибалдининг ҳайдовчиси Мади Ботиршаев ва одам ўғирлашда айбдор деб топилган Рашид Ўтебековлар мос равишда етти ва беш йилга озодликдан маҳрум этилган. 

Қозоғистон Президентига Сатибалдини давлат мукофоти – “Курмет” орденидан маҳрум қилиш таклифи тақдим этилди. Бу орден иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, фан ва маданият, таълим ва бошқа соҳаларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилади.

Маълумот учун, Гулмира Сатибалди Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдининг собиқ рафиқаси. У “Forbes Kazakhistan” журналининг мамлакатдаги энг нуфузли бизнесменлари рўйхатига киритилган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида у ўз ваколатини суиистеъмол қилганлик ва “Kazaktelekom” маблағларини ўғирлаганликда айбланиб, ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Нурсултон Назарбоев Гулмира Сотибалди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг