Назарбоевнинг қамалган жияни “Казахтелеком”нинг акцияларини давлатга қайтарди 

Олам

image

“Казахтелеком”нинг 28,8 фоиз акцияси давлат мулкига қайтарилди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берган.  

Қимматли қоғозлар давлатга Skyline Investment Company S.A. хусусий компанияси ва “Alatau Capital Investment” МЧЖ томонидан ўтказилган. Бу фирмалар бизнесмен ва Биринчи Президент Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалди томонидан бошқарилади. 

“Skyline Investment” телекоммуникация корпорациясининг 2,6 миллиондан ортиқ акциясини, Alatau Capital эса 400 мингдан ортиқ қимматли қоғозларини давлат мулкига ўтказди”, дейилади хабарда. 

Бу “Казахтелеком” қимматли қоғозлари умумий улушининг деярли 28,8 фоизини ташкил этади. 

Мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради. 

“Казахтелеком” акцияларининг деярли тўртдан бир қисми 2018 йилда Люксембургнинг Skyline Investment Company S.A. компаниясининг мулкига айланган. Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг февралида Skyline Investment Company S.A.нинг ягона асосчиси Қайрат Сатибалди экани очиқланган. 

Сатибалди 2015 йилдан бери “Alatau Capital Investment”нинг ҳам бошқарувчи ҳамкори ҳисобланади. Унинг назоратидаги компаниялар акцияларининг қайтарилиши “Казахтелеком”ни монополиядан чиқариш режалари эълон қилиниши ва Сатибалдига нисбатан жиноий иш қўзғатилиши ортидан содир бўлган. 

Жорий йилнинг 13 март куни тадбиркор Қозоғистон коррупцияга қарши хизмати томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва “Казахтелеком” маблағларини ўта йирик миқдорда ўғирлашда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Эртаси куни компаниянинг пойтахтдаги офисида тинтувлар ўтказилган. 15 март куни суд Сатибалдини 2 ойга қамоққа олишга рухсат берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Сатибалди

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг