Назарбоевга “Турк дунёсининг энг олий ордени” топширилди

Олам 2225
image

14-15 октябрь кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ҳам иштирок этди. 

Маълумки, Нурсултон Назарбоев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан “Туркий кенгашнинг бир умрлик фахрий раиси” сифатида эълон қилинди. 

Саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг фахрий раиси эканини англатувчи “Турк дунёсининг энг олий ордени”ни топширди. 

“Президент Ражаб Тойи Эрдўғанга менга“Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг фахрий раиси" мақомини бериш таклифи учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ва барча делегация раҳбарларидан ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорман. Мазкур юксак мақом ташкилотимиз ишида фаол иштирок этишимга имкон беради”, дейди Назарбоев ўз нутқида. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3
t
×
×