Назарбоев ўз сирларини фош қилган китобидан Путинга ҳам юборди

Олам

image

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг “Менинг ҳаётим. Тобеликдан озодлик сари” хотиралари муаллифлик нусхаси Россия Президенти Владимир Путинга топширилади. Бу ҳақда журналистларга Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Нурсултон Абишевич ўз китобини Владимир Владимировичга юборди. У президентга топширилади. Бу шундай муаллифлик нусхаси”, дейди Песков Россия давлат раҳбари алоҳида боб берилган китобни ўқиб чиқдими деган саволга жавоб берар экан. 

Қозоғистоннинг собиқ раҳбарининг хотиралари республикада Биринчи Президент куни нишонланаётган 1 декабрь куни нашр этилган. Тираж 7500 нусхадан иборат. Китоб икки тилда – рус ва қозоқ тилларида нашр этилган. Назарбоевнинг ушбу китобдаги баҳосига кўра, Путин сўз ва ишнинг одами ва ўз мамлакатини жаҳон давлати мақомига қайтаришга муваффақ бўлди. Қозоғистоннинг биринчи президенти, шунингдек, бошиданоқ Путин билан тил топишганини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, Назарбоев ушбу китобда илк бор ўзидан анча кичик бўлган Асель исмли модель билан турмуш қургани, 65 ва 68 ёшида ундан икки ўғил фарзанд кўргани ҳақида ёзган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made