Назарбеков яна қовун туширди. Вазир қачон вазирлигини ҳис қилади?
Жамият
−
03 Июль
160238Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири - Халқ артисти Озодбек Назарбеков иштирокида кийимлар дўкони рекламаси тарқалди. Айни вақтда бу ҳолат кенг жамоатчилик томонидан қонунбузилиш эканлиги таъкидланмоқда.
Ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, қўмитанинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистонда реклама соҳасига оид қонунчиликни назорат қилиб бориш ҳисобланади.
“Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуни доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз”, дейилади вазир Назарбеков иштирокидаги рекламага нисбатан муносабатда.
Биздаги маълумотларга кўра, вазир реклама қилган дўкон Назарбеков раҳнамолигидаги “Овоз” лойиҳасининг ҳомийларидан бири ҳисобланади. Бунгача вазир ушбу телешоу орқали банклардан бирини ҳам реклама қилган.