Навоийдаги “Шарманда доска”лари конституцияга зид - Омбудсман

Жамият

image

Аввалроқ, Навоий вилояти Кармана туманида жиноятчиларнинг суратлари ёпиштирилиб, маҳаллаларга осиб қўйиш учун “Шарманда тахтаси” тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) муносабат билдирди. 

Тарқатилган хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Низомда суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахснинг фотосурати у томондан содир этилган жиноят тўғрисидаги маълумот билан бирга маҳалла фуқаролар йиғинидаги барчага кўринадиган эълонлар тахтасига бир ойлик муддатга жойлаштирилиши белгиланган. Шунингдек, агар айбланувчи шахс суднинг оқлов ҳукмини тақдим қилса, сурати олиб ташланиши айтилган. 

"Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблайди", дейилади Омбудсманнинг бу ҳақдаги муносабатида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7-моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий Омбудсман Шарманда доска

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг