Навоийдаги қамоқхонада маҳкум ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
26 Декабрь 2023
9750Навоийда жазо муддатини ўтаётган маҳкум сақлаш камерасида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Кеча, 25 декабрь куни соат 14:40 лар атрофида 11-сон ЖИЭК турма участкасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум сақлаш камерасида чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага уни боғлаб, бўйин қисмидан ўзини осган.
Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан маҳкум вафот этган.
Маҳкум жазо муддатини ўташи давомида бир неча маротаба психиатрия бўлимига бориб даволаниб келгани аниқланган.
Текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.