Навоийдаги даҳшатли ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 2 май куни Навоий вилоятининг Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 07:20 ларда Конимех тумани “Карак-ата” ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Учқудуқ” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 142-143 километрлари оралиғида ҳайдовчи Н.Ж. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомобиль “Зарафшон-Навоий” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб, тезликни ошириши оқибатида йўлнинг хавфли бурилиш жойида руль бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг, у қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, М.А. бошқарувида бўлган SKANIA 114L русумли автомашина билан тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, воқеа тафсилотларини ўрганиш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Кармана туманида мактаб ўқувчиси бошқариб кетаётган автомобиль йўл транспорт ҳодисасига учраганди. Оқибатда 9-синф ўқувчиси шифохонада вафот этган. 11-синф ўқувчиси эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий йўл-транспорт ҳодисаси Nexia-3 Конимех

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг