Навоийда яна автобус ағдарилиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
17:58 2615 1 дақиқа
Жорий йилнинг 17 январь куни Навоий вилоятида автобус ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар шахс жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 07:00 ларда Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 189-190 километрлари оралиғида Zhong tong bus русумли автобус “Навоий-Зарафшон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб бошқарувни йўқотган. Оқибатда йўналиш бўйича йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар жабрланган фуқаро Зарафшон шаҳар тиббиёт бўлимига етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Навоий вилоятининг Томди туманида ичида 47 йўловчиси бор автобус ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этган.
Live
Барчаси