Навоийда ўқувчиларнинг соч олиш “маросими” ўтказилди. Болалар омбудсмани муносабат билдирди
Жамият
−
23 Февраль
11242Аввалроқ, ОАВда Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг оммавий соч олиш “маросим”и ўтказилгани ҳақида хабар тарқалганди. Вилоят ММТБ бошлиғи ва Болалар омбудсмани ҳолатни қоралаб, муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу мактаб директори Нурқобил Юсупов ташаббуси билан мактабга сартарош чақиртирилиб, турли синфларда ўқиётган ўғил болалар спорт залга тўпланган ҳамда сочи олинган. Жараённи миллий гвардия ходимлари ҳам кузатиб тургани айтилмоқда.
“Мактаб маъмурияти томонидан бундай ҳаракатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Биринчи навбатда, бу умумий ўрта таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид. Муҳими эса, бу боланинг Конституцияда кафолатланган шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматининг бузилишидир. Мазкур ҳаракатга йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли чора кўрилиши зарур”, дейилади Болалар омбудсманининг муносабатида.
Ҳозирда бу каби номақбул ҳолатларнинг бошқа таълим муассасаларида ҳам юзага келмаслиги учун чора кўрилаётгани қўшимча қилинган.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси