Навоийда маҳкум ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
10 Октябрь 2022
12363Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 9 октябрь куни Навоий шаҳар бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колонияда маҳкум ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатилди. Вилоят прокуратураси ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, маҳкум М.О. жорий йилнинг 7 октябрь куни соат тахминан 01:35 ларда колония интизомий бўлинмасининг 2-ҳужрасида ўзининг кийимидан арқон ясаб, ётиш учун мўлжалланган ўрин жойидаги кроват темирига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.
Маҳкум М.О. жиноят иши бўйича 2018 йил 30 июлда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “л” банди, 60, 61-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Қўшимча қилинишича, у Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан муқаддам 4 маротаба судланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15