Навоийда қўлбола “бомба” ясаган фуқаро ушланди
Жамият
−
03 Август 2023
8356Навоий вилоятида қўлбола усулда тайёрланган портловчи моддалар муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилоят бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Ш.А. исмли фуқаро К.Ҳ.га олтин конларида ноқонуний равишда таркибида қимматбаҳо металл заррачалари мавжуд бўлган қумларни қазиб олишда шерик қилиб олиши эвазига, портловчи моддалардан қўлбола усулда тайёрланган 14 дона қурилмани берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий моддаларнинг, портлаш воситаларининг ёки портлаш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь