Навоийда фуқародан мингдан ортиқ ўқ топилди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Конимех туманида 1100 дона калибрли отиш учун яроқли бўлган патронларни ноқонуний сақлаб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўқотар қуролларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Конимех туманида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи шахсга тегишли Onix русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилган.

Натижада автомашина юкхонасида 500 дона 5,6 мм калибрли отиш учун яроқли бўлган патронлар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам ноқонуний сақланаётган 600 дона 5,6 мм калибрли патронлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 22 дона ўқ-дорини 1300 долларга сотишга уринган 24 ёшли шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий патрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг