Навоийда эркак дарёга чўкиб кетди

3-саҳифа 11654
image
-

Навоий вилоятининг Кармана туманида ўрта ёшли фуқаро дарёга чўкиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 июль куни Навоий шаҳар “Тинчлик” МФЙда яшовчи 32 ёшли фуқаро Кармана тумани “Каттамачид” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида сувга тушиб ўзининг эҳтиёцизлиги оқибатида чўкиб кетган.

Зудлик билан ҳодиса жойига ФВБ қутқарувчилари етиб борган. Сувда олиб борилган қидирув ишлари натижасида фуқаронинг жасади соат 17:00 да чўкган жойидан тахминан 10 метр узоқлидан топилиб, тегишли хизматларга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни ҳам айнан Зарафшон дарёсида 15 ёшли бола чўмилаётганда чўкиб кетганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 534
Рейтинг: 3
Теглар
t
×