Навоийда эркак дарёга чўкиб кетди
3-саҳифа
−
18 Июль 2022
12666Навоий вилоятининг Кармана туманида ўрта ёшли фуқаро дарёга чўкиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 июль куни Навоий шаҳар “Тинчлик” МФЙда яшовчи 32 ёшли фуқаро Кармана тумани “Каттамачид” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида сувга тушиб ўзининг эҳтиёцизлиги оқибатида чўкиб кетган.
Зудлик билан ҳодиса жойига ФВБ қутқарувчилари етиб борган. Сувда олиб борилган қидирув ишлари натижасида фуқаронинг жасади соат 17:00 да чўкган жойидан тахминан 10 метр узоқлидан топилиб, тегишли хизматларга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни ҳам айнан Зарафшон дарёсида 15 ёшли бола чўмилаётганда чўкиб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь