Навоийда чиқинди йиғиш нархи қимматлади
Жамият
−
08 Июнь 4183 1 дақиқа
Жорий йилнинг 5 июнь кунидан бошлаб Навоий вилоятида чиқинди йиғиш тарифлари ошди. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгаши қарорида сўз боради.
Унга кўра, вилоятнинг Навоий ва Кармана туманлари ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўлов тарифлари иловага мувофиқ тасдиқланган. Навоийда бир киши учун нарх ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 5800 сўмни ташкил этади. Кармана шаҳрида бу сумма 4950 сўмни ташкил этади. Юридик шахслар учун иккала ҳудуддаги нархлар 80 080 сўмни ташкил этади (ҚҚС билан).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳудудларида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланганди.
Live
Барчаси