Навоийда боғча болаларига яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди
Жамият
−
24 Март
3959Навоий вилояти Нурота туманидаги айрим мактабгача таълим муассасаларида гўшт маҳсулотларининг 4/1 қисми яроқсиз ҳолатда экани аниқланди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабар берди.
Билдирилишича, тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар ҳамда ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланиши ташкил этилишининг ҳолати жамоатчилик назорати тартибида ўрганилган. Мазкур тадбир давомида мактаб ва боғчаларда таълим сифати, моддий-техник база, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, овқатланиш сифати ва бошқа муҳим масалалар атрофлича таҳлил қилинган.
Ўрганишлар натижасида, айрим мактабгача таълим муассасаларида болалар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш қоидаларига риоя қилинмаётгани аниқланган. Хусусан, айрим ташкилотларда гўшт маҳсулотларининг 4/1 қисми яроқсиз ҳолатда экани қайд этилган.
“Ўрганиш ишлари давом этмоқда, ўрганиш якунлари ва аниқланган камчиликлар бўйича тегишли ташкилотларга расман маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова давлат ва нодавлат мактабгача таълим тизими масъуллари билан учрашувда 2024 йилда болаларга нисбатан ишлатилган қўполлик юзасидан мурожаатлар ортидан 32 нафар раҳбар ва тарбиячи ишдан олинганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель