Навоийда 55 ёшли фуқаронинг исми ва жинси хато ёзиб келингани аниқланди

3-саҳифа

image
Вануатудан Мисргача: “олтин паспорт” нима беради? north_east

Вануатудан Мисргача: “олтин паспорт” нима беради?

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида яшовчи фуқаронинг жинси ҳужжатларда узоқ йилларда бери эркак дея кўрсатилиб, исми ҳам хато ёзилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Адлия бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят миқёсида ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси доирасида исми Эркин Тилавов деб кўрсатилган, аслида Эркиной Тилавова исмида бўлган 55 ёшли фуқаро аниқланган. Унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига жинси эркак сифатида ёзилган. Аёл пенсияга чиқиш пайтида ушбу хатолик туфайли муаммога дуч келган.

Қизилтепа тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Маруса Носирова хато ёзилган туғилганлик гувоҳномаси билан фуқаролик паспорти ҳам олинганини билдирган. Ҳужжатга аёлнинг ота-онаси тузатиш киритиб қўйган ва бу билан фуқаролик паспорти олинган. Бугунги кунда электрон тизим бўлгани сабабли улар муаммога дуч келган.

Ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани Адлия бўлими томонидан ФҲДЁ ҳамкорлигида судга фуқаролик фактини белгилаш бўйича даъво аризаси киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ФҲДЁ Эркиной Тилавова Қизилтепа тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг