Навоийда 5 та объект UNESCO рўйхатига киритилади
Жамият
−
28 Август 2020 5968 1 дақиқа
Навоий вилоятидаги “Буюк Ипак Йўли”нинг Зарафшон-Қорақум қисмида жойлашган “Қосим-Шайх”, “Мирсаид Баҳром”, “Работи-Малик”, “Сардоба”, “Мавлоно Ориф Деггароний” маданий мерос объектлари UNESCO`нинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг март ойида вилоятга борганда шундай топшириқ берганди.

Навоий вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, юқорида кўрсатилган объектларни UNESCO`нинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича ўтган йилнинг 20 май куни вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ва Ўрта Осиё Халқаро тадқиқотлар институти (IICAI) ўртасида лойиҳанинг умумий қиймати 1 100,0 млн сўмлик икки томонлама шартнома имзоланган.

Қайд этилишича, “Қосим-Шайх”, “Мирсаид Баҳром”, “Работи-Малик”, “Сардоба”, “Мавлоно Ориф Деггароний” маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритиш ишлари 2021 йилнинг апрель ойида тўлиқ якунланади.



Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь