Навоийда 3 яшар қизнинг қўли гўшт майдалагичга кириб кетди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 3 ёшли қизалоқнинг қўли ишлаётган гўшт майдалагичга кириб кетди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридаги хонадонлардан бирида кузатилган. Қизча овқат учун гўшт тайёрлаётган онасининг ёнида турган ва кутилмаганда қўлини майдалагичнинг юқори қисмидаги бўшлиқдан тушириб юборган. Она дарҳол қурилмани тўхтатган, аммо бармоқлар металл конструкция ичида сиқилиб қолган. Жиҳоз металдан ишлангани ҳисобига уни синдириш имкони бўлмаган.

Шундан сўнг, аёл шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган. Тез тиббий ёрдам ходимлари 12 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган. Болани ҳаракатлантириш жараёнида жароҳат янада чуқурлашиб кетмаслиги учун 3 нафар тиббиёт ходими қизалоқни гўшт қиймалагич билан бирга шифохонага кўтариб келишган.

Шифокорнинг айтишича, даставвал қўлни сақлаб қолиш имконияти 50 фоиздан паст баҳоланган. Жароҳат чуқур бўлгани, йирик нерв толалари ва қон томирлари шикастлангани сабабли некроз, функцияни йўқотиш хавфи юқори бўлган.

Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи барқарор, у жарроҳликдан кейинги кузатув палатасида. Тикланиш жараёни камида 2–3 ой, тўлиқ мотор функцияларини тиклаш эса 6 ойгача давом этиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий Зарафшон гўшт майдалагич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг