Навоийда 15 яшар бола дарёда чўкиб кетди
3-саҳифа
−
12 Июль 2022
9362Жорий йилнинг 5 июль куни Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи 15 ёшли бола сувда чўкиб, вафот эди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати QALAMPIR.UZʼга маълум қилди.
Қайд этилишича, “Азамат” МФЙда яшовчи 15 ёшли бола “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида тушиб, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетган.
Маълумотга кўра, 4 кишидан иборат ғоввос-қутқарув гуруҳи болани 3 кун мобайнида қидириган. 8 июль куни унинг жасади топилиб, дарёдан олиб чиқилган ва тегишли хизматларга топширилган.
Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини тақиқланган жойларда, яъни дарё, канал, анҳор ва ариқларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли эканлиги тўғрисида огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июнь куни Самарқандда каналда чўкиб кетган 16 яшар йигитнинг мурдаси топилган эди.
LiveБарчаси