Фарғонада хандақ қазиб турган ишчи тупроқ остида қолди
Жамият
−
17 Май 2023
13501Кеча, 16 май куни Фарғонада хандақ қазиб турган ишчини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Ёзёвон тумани “Юқори Сойбўйи” маҳалласида соат 11:50 да содир бўлган. Қутқарувчилар томонидан кўчиб тушган тупроқ бир неча дақиқаларда олиб ташланди.
Маълум бўлишича, жабрланувчи субпудратчи ташкилот ходими бўлиб, хандақ қазиш вақтида хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган. У тан жароҳатлари олган бўлсада, шифокорларнинг фикрига кўра, унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь