Фарғонада хандақ қазиб турган ишчи тупроқ остида қолди

Local

image

Кеча, 16 май куни Фарғонада хандақ қазиб турган ишчини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Ёзёвон тумани “Юқори Сойбўйи” маҳалласида соат 11:50 да содир бўлган. Қутқарувчилар томонидан кўчиб тушган тупроқ бир неча дақиқаларда олиб ташланди.

Маълум бўлишича, жабрланувчи субпудратчи ташкилот ходими бўлиб, хандақ қазиш вақтида хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган. У тан жароҳатлари олган бўлсада, шифокорларнинг фикрига кўра, унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends