Навоийда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
03 Март
14301Навоий вилоятида 14 ёшли қиз яшаш хонадонининг хўжалик биносида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, 2010 йилда туғилган вояга етмаган И.Ж. 28 февраль куни соат 10:30 ларда Кармана туманидаги яшаш хонадонининг хўжалик биносида арқон билан ўзини ўзи осиб, жонига қасд қилган ва воқеа жойининг ўзида вафот этган.
Қайд этилишича, И.Ж.нинг ўлим сабаби дастлабки текширув натижасига кўра механик асфиксиядан келиб чиққанлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Кармана туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Қашқадарё вилоятида 17 ёшли қиз 16 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилганди.
Самарқанд вилоятида эса 19 ёшли талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилди
LiveБарчаси