Қашқадарёда 17 ёшли қиз кўп қаватли уйнинг томидан ўзини ташлади

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида 17 ёшли қиз 16 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Билдирилишича, бугун, 7 февраль куни соат 09:35 ларда 2007 йилда туғилган Қарши шаҳар “Нақшаб” МФЙда яшаган З.Ш. “Наво” МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг юқори том қисмидан ўзини-ўзи пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилиши оқибатида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг октябрь ойида Сурхондарё вилоятида 17 ёшли қиз 8-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё қават

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг